

Манкунианликлар футболчини сотиб олмоқчи эмас. Клуб 27 ёшли ҳужумчи учун Антонини Бразилия клубига бериб юборишга тайёр турибди.
Габигол лақабини олган футболчининг трансфер суммаси 20 млн евро атрофида баҳоланмоқда. Ушбу мавсумда у Бразилия А Сериясида 23 ўйинда қатнашиб, 5 гол урган. Бунга қадар у Европада унчалик омадли бўлмаган фаолият олиб борган ва "Интер" ҳамда "Бенфика" таркибида умумий ҳисобда 10 ўйинда майдонга тушган.



