"Манчестер Юнайтед" 35 ёшли дарвозабонни ўз сафига чорламоқда

Sherzod Nurmatov
18 авг 2022
Манкунианлар "Эвертон"нинг 35 ёшли посбони Асмир Беговичга қизиқиш билдиришяпти.

Маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" Дин Ҳендерсон ижара асосида  "Ноттингем Форест"га кетганидан сўнг жорий мавсум учун иккинчи рақамли дарвозабон излашни бошлаб юборган.

35 ёшли босниялик футболчи МЮ мураббийлар штаби назарида Давид Де Хеанинг муносиб ўринбосари бўлади.

Шу билан бирга, "Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард дарвозабонни сотишни истамаслиги ҳақида айтилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph