"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
22 июл 2024
"Қизил иблислар" Чидо Оби-Мартинни сотиб олмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" "Арсенал" ёш форварди Чидо Оби-Мартинга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Фабрио Романо.

Хабар қилинишича, "қизил иблислар" шартномани имкон қадар тезроқ якунламоқчи, сабаби 16 ёшли Оби-Мартинга Премьер-лига ва Бундеслиганинг бир қатор клублари ҳам оғиз солган.

Чидо Оби-Мартин 2023/24 йилги мавсум "Арсенал"нинг ёшлар жамоасида 26 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano