"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси: "Эвертон" шу ҳолатида ҳам МЮнинг устидан кулди"

Mirjalol Normatov
10 апр 2022, 14:50
"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Тревор Синклэйр "Манчестер Юнайтед" ва Криштиану Роналдуни танқид қилди.

"Манчестер Юнайтед" қора ўтмишнинг соясига ўхшайди. Хатто шу ҳолида ҳам "Эвертон" "Манчестер Юнайтед"нинг устидан кулиб ўйнади, МЮ футболчилари эса майдонда йўқдек эди. Бу жамоада тартиб йўқ, улар ўйинда йўқолиб қолишмоқда.

Криштиану ўйинга умуман кириша олмади. Аслида ўйинни яхши бошлаганди, зарба берди. Бироқ бундан кейин унинг бирор хавфли вазиятини эслай олмайман", - деди Синклэйр.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal