

"RMC Sport" хабарига кўра, 21 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Сити" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ўтган ёзда ҳам "шаҳарликлар" Франция клуби билан футболчи борасида музокаралар олиб борганди.
Қайд этилишича, "Манчестер Сити" ушбу хавбекка бўлган ягона даъвогар эмас. Унинг хизматларига "Ювентус" ва ПСЖ томонидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.
Бироқ коронавирус сабабли ҳозирча томонлар музокараларни бошлашганича йўқ. Бироқ "Лион" ўз футболчисини 50 млн еврога сотишга тайёр турибди.
Ушбу мавсумда Ауар "Лион" таркибида 25 ўйинда 3 гол ва 5 ассист қайд этди.



