

Сарорлик боғичи англиялик Кайл Уокерга ишониб топширилди. Де Брюйне эса жамодагилар томонидан вице-сардор сифатида танланди.
Эслатиб ўтамиз, жамоанинг собиқ сардори Илкай Гюндоган "Барселона"га кетгач, "шаҳарликлар" етакчилар гуруҳини аниқлаб олишди. Бу гуруҳга: Де Брюйне, Уокер, Родри, Рубен Диаш ва Бернарду Силва кирди. Мавсумолди учрашувларида англиялик футболчи жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушганди. АПЛ 1-тури доирасида эса сардорлик боғичи Де Брюйнеда эди.



