

Футболчи тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Трансфер суммаси 17 миллион фунтни ташкил қилади. "Манчестер Сити" футболчини қайтиб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўтган мавсум Боржес Англия биринчилигининг 24 учрашувида майдонга тушди ва 21 та гол уриб, 11 та голли узатма етказиб берди. Шунингдек, 19 ёшли португалиялик УЕФА ёшлар лигасининг 6 ўйинида (4 та гол ва 6 та ассист) ва "Англия футбол лигаси соврини" мусобақасида (4 та гол ва 1 та ассист) 3 та баҳсда майдонга тушган.
Шунингдек, Боржес Англия ёшлар биринчилигининг тўпурари, "Манчестер Сити" эса мусобақа ғолибига айланди.



