

Ўз навбатида бошқа бир эксперт Гари Невилл унга жавоб қайтарди.
"Каррагернинг "Манчестер Сити" жамоасининг "Ливерпуль"га қарши кураши тарихдаги энг зўр қарама-қаршилик деган фикри ҳақорат ҳисобланади.
1998 йилдан 2004 йилгача "Арсенал" 3 бор, "Манчестер Юнайтед" эса 4 марта чемпион бўлган. Бу қонли, чақмоқли ва сифатли тўқнашувлар эди. Сен ҳақиқий рақобатдан нимани кутсанг уларни ҳаммаси МЮ ва "Арсенал" рақобатида бор эди. Мана бу ҳақиқий рақобат.
Охирги 6 йилда "Ливерпуль" бор йўғи бир маротаба бош совринни қўлга киритди. Бу шунчаки сафсата", - деди Невилл.




