«Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўртоқлик учрашуви ўтказишади

Narzulla Saydullayev
4 июн 2016
Янги мавсум бошланишидан олдин «Манчестер Сити» ва «Арсенал» клублари Швециянинг Гетеборг шаҳрида ўртоқлик учрашувини ўтказишади.

7 август куни 44 минг мухлисга мўлжалланган «Уллеви» стадионда бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ундан ташқари «шаҳарликлар» Дортмунднинг «Боруссия» ва «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйнашади. «Канонирлар» АҚШда МЛС юлдузлари ва Мексиканинг «Чивас» клуби билан ўйнашади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/MCFC