

Амалдаги чемпионлар босслари англиялик ҳимоячи Кайл Уокерга ўринбосар излашмоқда. Клуб ўйинчининг формасидан норози. "Сити" трансфер бўлими эндиликда эҳтимолий ўринбосарларни излашни бошлаб юборди. Жереми Фримпонг эса номзодлардан бири.
Жереми Фримпонг — "Манчестер Сити" академияси тарбияланувчиси. Футболчи жорий мавсум "Байер" таркибида 22та ўйинда 2та гол ва 7та ассист қайд этди. Transfermarkt нидерландияликни 50 млн еврога баҳоламоқда.



