"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" етакчиси билан музокаралар олиб бормоқда

Sherzod Nurmatov
11 апр 2025
Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ёзда янги ҳимоячини сафига қўшмоқчи ва энди улар номзодлар рўйхатига Дестини Удожини ҳам киритишди.

"Бу осон битим бўлмайди, чунки "шпорлар" Удожини жамоанинг асосий ўйинчиси деб билади, "Сити" эса уни жуда ёқтиради", – деб ёзмоқда Фабрицио Романо.

Шунингдек, Туриннинг "Ювентус"и ҳимоячиси Андреа Камбьязо ҳам "шаҳарликлар"нинг эҳтимолий харидлари рўйхатида бор.

Удожи ҳақида шуни қўшимча қилиш мумкинки, у "Тоттенхэм"дан ташқари Италиянинг "Верона" ва "Удинезе" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano