"Манчестер Сити" Стоунз билан ёзда шартномани узайтирмоқчи

Alisher
10 фев 2021, 13:36
"Манчестер Сити" ҳимоячи Жон Стоунз билан шартномани узайтирмоқчи.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола 26 ёшли ўйинчини клубдан кетмаслигига ишонтирмоқчи ва у билан шартнома узайтирилишини хоҳламоқда.

Битимни узайтириш борасидаги музокаралар ёзда бошланади. Стоунзнинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Times