"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр
14 фев 14:00
Янгиликлар
"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр
"Манчестер Сити" "Рома" ҳимоячиси Уэсли Винисиус билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, "Сити" 22 ёшли бразилияликнинг жисмоний кучи, юқори прессинги ва тўп назорати тизимига мослаша олишини қадрлайди.
Инглизлар футболчи учун 50 миллион евро беришга тайёр.
Уэсли "Рома"да 2025 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. У 2025/26 йилги мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар