"Манчестер Сити" Родри ўрнига икки футболчини кўриб чиқмоқда

Sherzod Nurmatov
29 ноя 2024
"Манчестер Сити" Родри ўрнига "Кристал Пэлас" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Уортон ҳамда "Реал Сосьедад" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини сотиб олмоқчи.

"Шаҳарликлар" дастлаб ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганди, аммо 2024 йилги "Олтин тўп" соҳибининг жиддий жароҳати уларни қишки ойнада трансферлар ҳақида ўйлашга мажбур қилди.

Уортон жорий мавсум АПЛда 8 та ўйинда ва Англия Лига Кубогида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Таянч ярим ҳимоячисининг “Кристал Пэлас” билан шартномаси 2029 йилнинг июнида якунига етади. Transfermarkt портали 20 ёшли Уортонни 30 млн еврога баҳолаган. Субименди жорий мавсум Европа Лигасида 4 та ўйинда ва Ла Лигада 14 та ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди. 25 ёшли испанияликнинг "Реал Соьседад" билан келишуви 2027 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt Субимендини 60 млн еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com