"Манчестер Сити" Родри билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
19 мар 2022
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Родри билан шартномани узайтирмоқчи.

"Шаҳарликлар" 25 ёшли испаниялик футболчи билан янги битимни тез орада муҳокама қилишни бошлайди.

"Манчестер Сити" шунингдек 36 ёшли Фернандиньога трансфер бозорида ўринбосар излашни бошлаб юборди.

Родри 2021/22 йилги мавсум "Манчестер Сити" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph