"Манчестер Сити" раҳбарияти футболчиларни клуб молиявий қоидабузарликларга йўл қўймаганига ишонтирди

Sherzod Nurmatov
7 фев 2023
"Шаҳарликлар" раҳбарияти футболчиларга вазиятни тушунтирди.

"The Athletic" хабарига кўра, 6 ферваль куни соат 14:00 атрофида "шаҳарликлар" раҳбарлари базада футболчилар ва мураббийлар штаби билан учрашиб, клуб қоидабузарликларга йўл қўймаганини тушунтирди. Раҳбарлар клуб номини оқлашга ваъда берди.

6 февраль куни АПЛ "Манчестер Сити"ни кўп марта молиявий қоидаларни бузганликда айблади. Маълумотларга кўра, клуб 2009/10 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача молиявий фейр-плей қоидалари бизиб келган.

"Манчестер Сити" молиявий номақбуллик ҳақидаги даъволардан сўнг баёнот бериб, бу даъволардан ҳайратда қолганини айтди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic