

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 1/2 финалнинг илк ўйинида, уйида (4:3) ғалаба қозонди, жавоб ўйинида эса меҳмонлар 90-дақиқада 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборди ва қўшимча дақиқаларда мағлуб бўлди - 1:3.
"Менга Флорентинонинг олдида бўлиш жуда ҳам қийин бўлди. Перес мени 82-дақиқада табриклади. Футболда баъзида шундай ҳам бўлиб туради", - дейди ал Муборак.



