

Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Хабарга кўра, "шаҳарликлар" 21 ёшли Симонсни Кевин Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Англияликлар нидерландиялик футболчини келаси ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ қурби етмаслигини сезса-да, "Лейпциг" ижарадаги футболчини сотиб олмоқчи. Симонснинг ўзи ҳам АПЛда тўп тепишдан умидвор.
Хави Симонс жорий мавсум "Лейпциг" таркибида 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.



