

Гвардиола жамоаси ярим ҳимоячини ёзда сотиб олишни режа қилган. “Бавария” билан 2025 йилда шартномаси якунланадиган футболчи учун “шаҳарликлар” 25 миллион евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ, ярим ҳимоячи учун курашда “Манчестер Юнайтед” ва "Ливерпуль" фаворит бўлиб тургани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Киммих 2015 йилдан бери “Бавария” либосида ҳаракат қилиб келади. Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 1 та гол ва 6 та голли узатма бор.




