

"Шаҳарликлар" мухлислари ўйин бошланишидан олдин “Этиҳад” стадиони трибуналаридан Премьер-лига мадҳияси вақтида ҳуштакбозлик қилишди. Маҳаллий мухлислар клубга қўйилган айбловларга шундай муносабат билдирмоқда.
Жорий ҳафта бошида Премьер-лига 2009 ва 2018 йиллар оралиғида "Манчестер Сити"нинг 100 дан ортиқ молиявий қонунбузарлиги рўйхатини эълон қилди. “Шаҳарликлар” иши бўйича махсус комиссия текширув ўтказмоқда.



