

"The Sun" хабарига кўра, 27 ёшли футболчи 11 ноябрь куни бўладиган Манчестер дербисигача майдонга қайтиши ва учрашувда майдонга тушиши мумкин. Бельгиялик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан кейин тренажёр залида шуғулланишни бошлаган.
Де Брюйне август ойида сафдан чиққанди. Ўшанда у 3 ойни майдондан ташқарида ўтказиб юбориши айтилганди.



