

“Фулхэм” “Манчестер Сити”дан асли келиб чиқиши нигериялик бўлган ҳимоячи Тосин Адарабиойони сотиб олди. Лондонликлар футболчи учун 1,65 млн евро тўлагани айтилмоқда. 23 ёшли Тосин билан 3+1 кўринишида шартнома имзоланган.
Тосин Адарабиойо ўтган мавсумни ижара асосида “Блекберн”да ўтказди. У Чемпионшипда 34 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.



