"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аке: "Арсенал" билан чемпионликка курашиш учун барчасини қиламиз"

Alisher
24 дек 2022
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке "Арсенал" билан АПЛ чемпионлиги учун рақиблик ҳақида гапирди.

"Биз чемпионликка "Арсенал" билан курашиш учун барчасини қиламиз. Улар жорий мавсумда жуда яхши иштирок этишмоқда. 

Биз ҳам ЖЧ-2022даги танаффусдан сўнг яхши бошладик. Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз", — дейди Аке.

"Арсенал" АПЛда 14 турдан сўнг 37 очко жамғарган ҳолда Англия чемпионатида етакчилик қилмоқда. "Манчестер Сити" Лондон клубидан 5 очко ортда.


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News