"Манчестер Сити" Гвардиола бошчилигида 25 маротаба пенальтидан гол ура олмади

Aziz Tukhtamuradov
26 окт 2022
"Манчестер Сити" "Боруссия Д"га қарши ўйинда пенальтидан гол ура олмади.

ЕЧЛ 5-тури доирасидаги ўйинда (0:0) Рияд Маҳрезнинг 11 метрлик нуқтадан берган зарбасини дарвозабон Грегор Кобель қайтарди. 

Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён клубда ишламоқда. Шу давр ичида жамоа 25 маротаба пенальтидан адашди. Бу АПЛ клублари ичидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports