"Манчестер Сити" футболчиларининг агентлари мижозлари учун янги клуб изламоқда

Sherzod Nurmatov
20 сен 2024
"Манчестер Сити" футболчиларининг агентлари мижозлари учун янги клублар қидиришни бошлади, деб хабар берди "Daily Mail" мухбири Сами Мокбел.

Хабарларган кўра, бу "Сити" молиявий фэйр-плей қоидаларини бир неча бор бузганликда айбланиб, Премьер-лигадан четлаштирилиши мумкинлиги билан боғлиқ. Футболчилар вакиллари клубнинг ҳолатидан бохабар бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг тўрт туридан сўнг "Манчестер Сити" ҳали очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди. "Шаҳарликлар" 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail