"Манчестер Сити" "Фулхэм" ҳимоячиси Робинсон билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
13 июл 2021
"Фулхэм" чап қанот ҳимоячиси Энтони Робинсон "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин.

Ўйинчи учун шунингдек "Вулверхэмптон" даъвогарлик қилмоқда.

"Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола чап қанот мудофаа чизиғини кучайтирмоқчи ва айнан америкалик ушбу позиция учун асосий вариантдир. Футболчининг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun