

"Шаҳарликлар" раҳбарияти Бергега ёзда клубдан кетиши мумкин бўлган "қария" Фернандиньога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Берге "Шеффилд"га "Генк"дан 2020 йилнинг январида 24 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



