

22 ёшли футболчига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда.
"Шаҳарликлар" Райсни Фернандиньога ўринбосар сифатида кўрмоқда. 36 ёшли бразилиялик футболчининг "Манчестер Сити" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади. У 2013 йилнинг июлидан бери жамоада.
Райс жорий мавсум Премьер-лига доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



