"Манчестер Сити" "Эвертон" хавбеки билан шартнома имзолади

Alisher
5 ноя 2022
"Манчестер Сити" "Эвертон" ярим ҳимоячиси Эмилио Лоуренс билан шартнома имзолаганини тасдиқлади.

"Сўнгги 10 йил учун "Эвертон"даги барчага раҳмат. "Манчестер Сити"да иш бошлашдан мамнунман", — дейди шотландиялик ярим ҳимоячи.

Лоуренс 17 ёшда. У ўтган мавсум Шотландия ва Англия ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.

Шотландиялик АПЛ U18да 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk