

Ўйин Бразилиядаги Озаскуда ташкил этилди. Майдонда Эдерсон ҳамда MC Guimeнинг жамоалари тўқнаш келишди.
Ўйинда 1 килограмм узоқ сақланувчи маҳсулотни эҳсон қилган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин эди.
Ўйинда Эдерсоннинг жамоадоши Габриэл Жезус ҳам қатнашди ва иккала жамоа учун ҳам ҳар икки таймда ўйнаб берди.
Қизиғи, Эдерсон ярим ҳимоячиси сифатида ўйнади. Қўшимчасига унинг рақами 10. Яна у дубл ҳам қайд этди.




