"Манчестер Сити" - "Челси" учрашуви бош ҳаками рекорд қайд этадими? ФОТО

Mirjalol Normatov
10 фев 2019
Бугун "Манчестер Сити" АПЛнинг 26-тури доирасида "Челси"га қарши баҳс олиб боради.

АПЛ матбуот хизмати ушбу учрашувнинг бош ҳаками сифатида Майк Дин тайинланганини маълум қилди.

Қизиғи шундаки, Майк Дин АПЛда энг кўп қизил карточка кўрсатган бош ҳакам ҳисобланади.

Фаолияти давомида АПЛ футболчиларига 99 марта қизил карточка кўрсатган арбитр бугун ушбу натижасини 100тага етказиши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: premierleague.com