"Манчестер Сити" Бернарду учун ПСЖдан 100 млн. евро сўраяпти

Aslanov Jasurbek
22 июл 2023
ПСЖ Бернарду Силва учун "Манчестер Сити" сўраётган пулларни тўлашга тайёр эмас.

Маълумотларга кўра, аввалига парижликлар ярим ҳимоячи учун 42 млн. евро ва бир футболчини таклиф қилишган. Кейин трансферга яна бир футболчи қўшилди, бироқ "шаҳарликлар" рад жавобини беришди.

Англия чемпионлари Силвани 100 млн. еврога сотмоқчи, ПСЖ эса бундай тўловга тайёр эмас. Футболчининг ўзи жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Агар Бернарду сотиб юборилса, "Манчестер Сити" "Интер"дан Никола Бареллани сотиб олиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Foot Mercato