"Манчестер Сити" "Бавария" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
23 мар 2020
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба келаси ёзда Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин.

Футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" клуби қизиқиш билдирган. "Шаҳарликлар" Алаба учун курашда ёзда чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи бўлган "Барселона" билан рақобатга киришмоқчи.

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар"нинг ҳимоя чизиғини кучайтириш керак деб ҳисоблайди ва шу сабабли Бен Чилуэлл, Рубен Диаш ва Калиду Кулибалиларнинг ҳам вариантлари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Сити"да чап қанот ҳимоячиларидан Александр Зинченко ва Бенжамин Мендилар ҳаракат қилишади.


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News