"Манчестер Сити" "Атлетико" ҳимоячиси учун 50 млн. евро таклиф қилди
01 июн 2017 10:50
Янгиликлар
"Манчестер Сити" "Атлетико" ҳимоячиси учун 50 млн. евро таклиф қилди
Маълумотларга кўра, инглиз клуби испанларга футболчи учун 50 млн. евро таклиф қилди. "Атлетико"дагилар ҳимоячини сотишга қарши эмас, аммо бир муаммо бор: Пойтахт клуби ёзда трансфер амалга ошириш борасида спорт арбитраж суди қарорини кутмоқда. Агар "Атлетико"га футболчи харид қилиш руҳсат берилса, Эрнандес "Манчестер Сити" сафини тўлдиради.
21 ёшли Эрнандеснинг "Атлетико" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амалда. Якунланган мавсумда у ЛаЛиганинг 15 та учрашувида майдонга тушди.
"Атлетико" ва "Реал" 18 ёшгача бўлган футболчилар трансферида қоидани бузгани учун икки трансфер ойнаси янги ўйинчилар рўйхатдан ўтказа олмайди. Аммо кейин "Реал" 90 кун ичида масалани ҳал қилди ва улар 2017 йилнинг ёзида футболчи харид қилишлари мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар