

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби 2009/10 йилги мавсумдан бошлаб жами 115та молиявий қоидаларни бузганликда айбланмоқда. Ушбу айбловлар келгуси йилнинг куз фаслида кўриб чиқилиши режалаштирилган. Якуний қарор эса 2025 йил чиқарилиши белгиланган. Клуб эса ҳар қандай айбловни рад этмоқда.
Ҳозирда текширув ишлари махфий тарзда, гувоҳлардан кўрсатмалар олиш босқичида ўтказилмоқда. Бу жараён келгуси йил баҳоригача давом этиши мумкин.
Аввалроқ Молиявий фэйр-плейни бузгани учун "Эвертон"дан 10 очко олиб ташланганди.



