"Манчестер Сити" Америкага кетишдан аввал навбатдаги трансферни амалга оширмоқчи

Оқил Абдубарноев
13 июн 2022
"Манчестер Сити" "Лидс" ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипсга қизиқиш билдирмоқда.

"Шаҳарликлар" ҳозирда Филлипсни асосий трансфер вмақсади сифатида кўрмоқда.

Премьер-лига чемпионлари 26 ёшли англиялик ярим ҳимоячини жамоа июль ойи ўрталарида Америка қитъаси бўйлаб мавсумолди сафарига жўнаб кетишидан олдин ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Аввалроқ Филлипс клублар ўртасидаги рақобат туфайли "Манчестер Юнайтед"дан воз кечиши хабар қилинганди.

Кэлвин ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 20 ўйинида 1 та голли узатма амалга оширган, шунингдек, 4 бор сариқ карточка билан жазоланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Times