"Манчестер Сити" Агуэрога Италия чемпионатидан ўринбосар топди

Alisher
28 ноя 2020
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Миланнинг "Интер" клубидан кетиб, АПЛга қайтиши мумкин.

27 ёшли тўпурар футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манчестерликлар раҳбарияти клуб билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган Серхио Агуэрога ўринбосар изламоқда.

Лукаку жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph