

Гап шундаки, “шаҳарликлар”нинг захира посбони Клаудио Бравo жиддий жароҳат олиб сафдан чиқди ва бир неча ой давомида у жароҳатини даволайди.
Мурич июль ойининг охирида Голландиянинг НАК жамоасига ижарага берилган ва у аллақачон Голланидия чемпионатида 1 та учрашувда майдонга тушишга улгурганди.
“Манчестер Сити” раҳбариятининг барча футбол лойиҳалари бошқарувчиси ҳисобланган City Football Group компанияси НАК жамоасига янги дарвозабон топишга кўмаклашишини билдирди.



