UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  0 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  46 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин Янгиликлар

"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин

"Манчестер Сити" Флориан Вирц учун 150 миллион евро тўлашга тайёр.

Get German Football News нашрининг Bild’га таяниб хабар беришича, "Байер" ҳамон Флориан Вирцни яна бир мавсум клубда қолишига ишонч билдирмоқда ва у билан шартномани 2028 йилгача узайтириш умидини йўқотмаган. 

Бироқ, агар Вирц шартномани узайтирмасликка қарор қилса, у шу ёзнинг ўзидаёқ клубни тарк этиши эҳтимоли юқори. Бундай ҳолда "Байер" харидор жамоадан камида 150 миллион евро талаб қилади.

Таъкидланишича, "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола футболчи билан учрашиб, унинг жамоа тизимига қандай мослашиши ва Кевин де Брюйненинг ўрнини қандай эгаллаши ҳақида тушунтирган. "Шаҳарликлар" "Байер"га 150 миллион евро тўлашга ва Флорианга йилига 25 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

21 ёшли футболчига "Сити"дан ташқари, "Реал" ва "Бавария" клублари қизиқиш билдирмоқда. Вирцнинг келажаги ҳақидаги қарори кўп жиҳатдан унинг мақсадларига боғлиқ - у Чемпионлар Лигасини ва "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истайди. Бу борада у "Реал"га ўтиш вариантини маъқул кўрмоқда, "Бавария" варианти эса уни камроқ қизиқтирмоқда. Шу билан бирга, мадридликлар хавбекни сотиб олиш масаласини фақат май ойида ҳал қилишмоқчи. Футболчининг отаси Вирцнинг "Бавария"га ўтишини афзал кўрмоқда. У аллақачон Мюнхен клуби вакили Ули Хенесс билан бир неча бор учрашган.

Вирц жорий мавсум Бундеслигада 26 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика