

"Шаҳарликлар" "Лестер" футболчиси Риёд Маҳрезни ўз сафига қўшиб олиш таклифидан воз кечди ва унинг ўрнига Дуглас Костани сотиб олишга қарор қилди. Хабар қилинишича, "Манчестер Сити" бразилиялик футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер вақтида "Ювентус" Дуглас Костани Мюнхеннинг "Бавария" клубидан 40 миллион евро эвазига сотиб олган эди.



