

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари "Бенфика"нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Жоау Невешни сотиб олмоқчи, дея хабар берди Экрем Конур.
Хабар қилинишича, "бургутлар" 19 ёшли Невешнинг трансфер нархини 100 миллион евро қилиб белгилаган.
Жоау Невеш жорий мавсум "Бенфика" сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи бу йил Португалия терма жамоасида дебют қилди ва 3 та ўйинда майдонга тушди.



