Манчестер гигантлари Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
21 окт 2021
Немис журналисти Кристиан Фалка твиттер саҳифасида маълум қилишича, Англиянинг "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари "Лейпциг"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда.

"Қизил иблислар"нинг скаутлари аллақачон Ольмо иштирокидаги бир нечта учрашувларга ташриф буюришган, "шаҳарликлар"нинг вакиллари эса уни анча вақтдан буён кузатиб боришмоқда. Ҳозирча иккала клуб ҳам "буқалар" билан расмий музокараларга киришмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ольмо ёзда у билан шартнома борасида деярли келишувга эришган "Барселона"га ўтиши мумкин эди, аммо молиявий аҳволи туфайли каталонияликларнинг трансфери амалга ошмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild