Манба: Умтити "Барселона"дан кетади
25 июн 2022 20:34
Янгиликлар
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити каталонияликлар сафини тарк этади, деб хабар берди L’Equipe. Манбага кўра, футболчига Италия ва Франция клублари қизиқмоқда. Шунингдек, "Жирона" варианти ҳам бор. Клуб президенти Пере Гвардиола футболчига қизиқиш бўлаётганини тасдиқлади.
28 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумда Ла Лигада атиги 1 та ўйин ўтказди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан битими 2026 йилнинг июнигача амал қилади.
Аввалроқ "Барселона" Гави билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаётгани хабар қилинганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар