Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
17 янв 19:25
Янгиликлар
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 2:0
Голлар: Мбемо (64), Доргу (76).
"Манчестер Юнайтед": Ламменс - Далот, Магуайр, Мартинес, Шоу (Хевен, 90+1) - Каземиро (Угарте, 81), Фернандеш (Маунт, 90+1), Доргу, Майну - Диалло, Мбемо (Кунья, 70).
"Манчестер Сити": Доннарумма - Льюис, Ҳусанов, Аллейн (Орайли, 46), Аке - Родри, Бернарду (Рейндерс, 80), Семеньо, Фоден (Черки, 46) - Доку (Айт-Нури, 80), Холанд (Мукаса, 80).
Огоҳлантириш: Далот (10), Шоу (17), Родри (45+2), Орайли (48), Льюис (75).
Учрашув якунланди! "Юнайтед" жуда катта ташаббусга эга бўлиб, ҳақли ва адолатли ғалабага эришди. 2,03 xG йиғди жамоа. Бундан идеал дебют бўлмаса керак Кэррик учун. Ҳусанов ўйинни ёмон ўтказмади, ҳар ҳолда ҳимоячилар орасидаги энг яхши баллга эга бўлди. Барчага раҳмат. Навбатдаги учрашувда кўришгунча.
Айтганча, "Сити"нинг мағлубиятида ҳимоячиларни айблаб бўлмайди. Жамоа умумий 1 аниқ зарба йўллаган ҳолос. xG эса 0,45 ни ташкил этди.
Гол инобатга олинмади! Бугун "Юнайтед"нинг 3 голи офсайд сабабли ҳисобланмади. 5:0 бўларкан-э)
90+2. ГОООООЛЛЛЛ!!! "Юнайтед" ниятига етди. 3:0! Маунт! Куньядан яна бир ассист!
Ўйинга 5 дақиқа қўшилган экан.
90. УХХХХХ!! Диалло кўмиши мумкин эди. У деярли 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади, зарбани устун қайтарди.
89. Брунунинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
87. Бугун Гвардиола футболчилаига узоқдан зарба беришса, жазо олишини айтганми дейман.
85. Рейндерс қанотдан дарвоза ёнига тўпни оширди. Айт-Нури тўпни тўхтата олмади.
"Юнайтед" яна гол уришга ва биринчи даврадаги 3:0ни қайтаришга ҳаракат қилмоқда, шекилли.
81. Иккала жамоа таркибида бир қанча ўзгаришлар бўлди.
78. Энди "Сити" ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бугун жамоа умуман ўзида эмас.
Бу голда Ҳусановнинг айби борми?
76. ГООООООЛЛЛЛЛ!! Доргууууу!! Қанотдан узатилган тўпни Доргу рақиби Льюисдан осонликча ўтиб, гол уриб кетди! Куньядан супер ассист!
73. Семеньонинг дарвоза яқинига узатган тўпи анчагина ноаниқ кетди.
71. Доку дарвоза сари юриб келаётганди. Магуайр тўпни олиб қўйди. Бугун "Сити" умуман ўзига ўхшамаяпти.
70. "Сити" икки стандартга эга бўлди. Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Бурчакдан узатилгани эса ҳужумдаги фол сабабли тўхтади.
68. УХХХХХ!!! Амаднинг зарбаси ноаниқ кетди.
"Юнайтед" жуда катта устунлик қилаётган ўйинда гол уриши ҳақлироқ ва адолатлироқ эди.
64. ГООООООЛЛЛЛЛ!! "Юнайтед" ниҳоят ўзи учун ҳақли голни урди! Тезкор қарши ҳужумдан Мбемо гол уриб кетди!
63. ДОННАРУУММАААААА!! Жижи "Сити"ни яна голдан қутқарди. Ўзи ушбу мавсумда "Юнайтед"га қарши ўйнайдиган барча дарвозабонлар зўр ўйнамоқда.
57. ДОННАРУММАААААААА!! Жамоасини яққол голдан сақлади! Амаднинг зарбасини қайтарган Жижи кейинчалик Каземиронинг жуда қулай нуқтадан, деярли гол бўлган вазиятда жамоасини қутқарди.
54. "Сити"да яхши вазият. Ҳозирча учрашувнинг энг ёмон футболчиси бўлиб турган Холанднинг яхши нуқтадан зарбасини Лисандро қайтарди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни Ламменс ушлаб олди.
53. Абдуқодир икки вазиятда жамоасини қутқарди. Биринчисида зарбани қайтарди, иккинчисида эҳтимолий хавфли узатманинг олдини олди.
48. Ҳозиргина майдонга тушган Орайли Амадга тўпни осонликча олдирди ва фол ишлатиб, сариқ карточка олди.
46. УХХХХХ!!! "Юнайтед" яна хавфли ҳужум уюштирди. Далотнинг узатмасини бўш дарвозага киритиш учун тўпга ҳеч ким ета олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун шай ҳолатда.

Танаффус!
45+2. Родри огоҳлантирилди.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
45. "Сити" футболчилари зарба нуқтасида бўлиб ҳам тепишмаяпти. Кераксиз паслар жуда кўпайиб кетди.
43. Бруну зарба позициясидаги Мбемо томон тўпни оширди. Абдуқодир вазиятни тезда англаб, тўпни тепиб юборди.
40. ГООООЛЛЛЛЛ!! "Юнайтед" ўз мақсадига етди. Бруну Фернандеш ҳаммани алдаб гол урди! Лекин яна офсайд!
39. Семеньонинг зарбаси ноаниқ кетди.
37. УХХХХХХ!! "Сити" илк зарбаси орқали ҳисобни очиши мумкин эди. Аллейннинг боши билан йўллаган зарбасини Ламменс қайтарди (шекилли).
35. Ҳозирча "Сити" бирорта аниқ зарба йўллай олмади.
33. Амад Диалло гол урганди. Оффсайд. Гол инобатга олинмади.
32. ҲУСАНОООООВВВВВВВ!! Жамоани яққол голдан сақлаб қолди! Мбемонинг гол уришига йўл қўймади!
30. Амад қанотдан бир неча рақибини алдаб ўтганди. Ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.
29. Майну Родрини йиқитгани учун фол берилди.
27. Семеньо Шоудан ўта олмади. Ортидан Льюис Доргуга қарши фол ишлатди.
25. "Сити"да бурчак зарбаси. Узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.
22. ДОРГУУУУУУУ!! Унинг хавфли зарбасини Доннарумма қайтарди! Бугун "Юнайтед" зўр ўйнаяпти.
20. Магуайр тўп учун курашгандан кейин Бернардуни реклама шитига ёпиштириб қўяй деди) Ўзи вазиятни тезда тушуниб, Силвани қучоқлаб қўйди.
17. Доргу ҳамда Ҳусанов тўп учун курашди. Ҳимоячи бу ҳолатда ғолиб келди. Сал кейин Шоу сариқ карточка олди.
16. Мбемо ҳамда Абдуқодир тезликда тўп учун курашди. Унда Ҳусанов ғолиб келди.

15. Семеньонинг пасидан кейин Бернарду боши билан ноаниқ зарба йўллади.
13. Далотнинг ноаниқ пасидан кейин Холанд тўпни эгаллаб олди. Узоқ давом этган ҳужум Семеньонинг тўпни йўқотиши билан якунланди.
ВАР ишга тушди. Далотнинг фоли қизил бўлиши мумкин эди. Лекин бу текширув узоққа чўзилмади.
10. Далот огоҳлантирилди.
9. "Сити" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан "шаҳарликлар" жуда нотўғри фойдаланишди.
7. "Юнайтед" жуда фаол ўйнамоқда. Далотнинг қанотдан узатмасини Абдуқодир қайтарди. Иккинчи темпда Майнунинг зарбаси жуда секин чиқди.
6. УХХХХ! Аллейннинг хатосидан кейин "Юнайтед"нинг икки футболчиси Доннарумма билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди. Жижи вақтида тўпни қарши олиб, тўпни тепиб юборди.
5. Диалло Докуни йиқитди. Жарима зарбаси.
4. УХХХХХХХ!!! Харри Магуайр 30 сантиметрдан дарвозани ишғол қила олмади. Унинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
3. "Юнайтед" ҳужумда. Доргунинг қанотдан узатмасини Абдуқодир бурчакка чиқариб юборди.
2. Жаримадан узатилган тўп Мбемога мўлжалланганди. Шундай гавдали футболчини ҳам Абдуқодир суриб ташлади.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишган. "Олд Траффорд" узра "Take me home" янграмоқда.
- Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.
- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Олд Траффорд"да ўзгача тун: Манчестер дербисида ўзбек ўғлони ўйнайди. Ҳа, бу катта воқелик. Чунки Абдуқодир "Сити"га ўтганидан бери дербида ўйнамаганди. Лекин "Юнайтед" мухлислари ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоасини қўллаб-қувватласа керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар
5 ta gol urgandi usha uyinda myu bugun ham 5 ta gol urdi baxtiga afsayd bor ekan lekin shunda ham bugun yeb quydi unga emas myu ustidan kulish
Kerrikdan esan yangi SER ALEX FERGUSON kutamiz.