UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  2 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  99 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  33 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  6 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  29 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция) Янгиликлар

АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)

АПЛнинг 5-тури доирасидаги "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Арсенал - Манчестер Сити 0:1

Гол: Эрлинг Холанд (9, 0:1).

Арсенал: Райя, Калафьори, Магальяэс, Салиба, Тимбер, Райс, Субименди, Мерино (Эзе, 46), Троссард, Гёкереш, Мадуэке (Сака, 46).

Захирадагилар: Аррисабалага, Льюис-Скелли, Москера, Уайт, Нванери, Нергор, Мартинелли.

Манчестер Сити: Доннарумма, Гвардиол, Диаш, Ҳусанов (Нунеш, 46), О'Райли, Родри, Рейндерс, Фоден (Аке, 68), Силва, Доку, Холанд.

Захирадагилар: Траффорд, Льюис, Стоунз, Бобб, Гонсалес, Мукаса, Савиньо.

Огоҳлантириш: Бернарду Силва (36).

ЯНГИЛАШ

68. Гвардиола Фоден ўрнига Акени туширди. "Сити" энди фақатгина натижа учун ўйнайди.

66. "Сити"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Габриэль тўпни қайтариб юборди ва "Арсенал" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди.

63. Доку Сакани йиқитди. Жарима зарбаси.

62. "Арсенал"нинг бугунги бурчак зарбалари умуман ўхшамаяпти. Ёки "Сити" бунга жиддий тайёрланиб келган.

59. "Арсенал"нинг ҳужумини Гвардиол қайтарди. Бурчак зарбаси.

57. ЗАРБАААААААА!! Холанд бирга бир ҳолатдан фойдалана олмади. Унинг зарбасини Райя қайтарди.

56. Троссардга фарқи йўқ экан. У Нунешдан ҳам ўта олмаяпти.

53. "Арсенал"нинг ҳужумини О'Райли қайтарди.

50. ЗАРБАААААА!! Эзенинг кучли зарбасини Доннарумма қайтарди.

48. УХХХХХХ!! Субимендининг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Жуда хавфли зарба.

46. Иккинчи бўлим Тимбернинг сариғи билан бошланди. У тезликдаги Докуни ушлаб қолиб, йиқитди ва истиқболли ҳужумни тўхтатди деб ҳисобланиб, огоҳлантирилди.

- Иккинчи бўлимни бошлаш учун жамоалар майдонга қайтишмоқда. "Арсенал" Эзе ҳамда Сакани майдонга туширди. "Сити"да эса Ҳусанов алмаштирилди, ўрнини Нунеш тўлдирди.

Танаффус!

45+5. Мадуэке катта тезликда О'Райли билан тўп учун курашди ва "Сити" футболчиси бу борада тезликда устунлик қилди.

45+3. Троссард Бернардуга қарши фол ишлатди, деб ўйлагандик. Бернарду ва Леандро ўртасида қизиқ ишлар бўлибди. Буни айта олмаймиз)

45+1. ЗАРБААААААААА!! Мадуэкенинг кучли зарбасини Доннарумма қайтарди ва ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

44. "Арсенал" босим уюштирди. Якун - Троссард офсайдда.

42. Бурчакдан кейинги Салибанинг зарбаси ноаниқ кетди. Бу паллада Доннарумма тўпга чиқишда жуда нўноқ ҳаракат қилганини ҳам айтиб ўтиш керак.

41. Субименди чап қанотдан дарвоза ёнига тўпни оширди. Мадуэкенинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди. Корнер.

39. Родри ноаниқ зарба берди. Кейинги ҳужумда Гёкереш Жижи билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Ҳусанов тезликда шведдан устунлик қилди ва тўпни Доннаруммага ютиб берди.

38. Ҳусанов бизни бироз қўрқитди. У Доннаруммага тўпни узатганида рақиби ҳам дарвозабонга яқинлашиб келди. Бу паллада дарвозабон, ҳимоячи ва Ҳусанов совуққон ўйнади ва осонлик билан вазиятдан чиқиб кетишди.

37. "Арсенал" икки қанотсиз ҳужум қилмоқда. Иккала қанотдан Ҳусанов ва О'Райли тезлик бобида рақибларидан устунлик қилишмоқда.

36. Бернарду Силва сариқ карточка олди. У Габриэлни атай тепди.

35. Айни дақиқаларда "Арсенал" рақиб ярим майдонида босим уюштирмоқда. "Сити" 6-4 услубида ҳимоя қўрғонини ташкил қилган.

32. УХХХХ!! "Арсенал" яхши ҳужум уюштирди. Ҳаволатиб узатилган тўпга Мадуке яхшироқ бошини қўя олганида хавфли зарба ҳам бўлиши мумкин эди.

28. Мадуэке ҳужумга ўтди ва О'Райлидан осонлик билан ўтиб, дарвоза ёнига тўпни оширди. Бернарду хавфни бартараф қилди.

26. "Арсенал" чап қанотдан ҳужумга ўтди. Калафьорининг узатмаси Ҳусановга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

24. "Сити" ҳужумга ўтаётганида Тимбер Рейндерсдан тўпни олиб қўйиб, шерикларига оширди. Тижжани ётиб олди, бу эса мухлисларга маъқул келмади. 

22. Тан олиш керак, Ҳусанов ҳозир "Сити"ни бир голдан сақлаб қолди. Меринога кесиб пас узатилди, агарда Ҳусанов тўпга тегмананида Микель Доннарумма билан бирга-бир ҳолатга чиқиб борарди.

20. Рейндерснинг зарбасини Райя ушлаб олди.

19. "Арсенал" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Фоден қайтариб юборди.

17. Ҳусанов ўйинга қайтди.

16. Абдуқодирга тиббий ёрдам кўрсатилди ва у майдондан ташқарига олиб чиқиб кетилди. У ўйинни давом эттирса керак.

14. Абдуқодир Ҳусанов жароҳат  олди ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.

12. Голдан кейин "Арсенал" ҳовуридан тушди ва "Сити" кўпроқ олдинда ўйнамоқда.

9. ГОООООООООЛЛЛЛ!! "Сити" ҳисобни очди! Тезкор қарши ҳужум ва Холанддан гол!

8. "Арсенал" дастлабки дақиқаларда "Сити"га нафас олишига имкон бермаяпти. Марказдан уюштирилиши керак бўлган ҳужумни О'Райли қайтарди.

4. Тавбасига таянмаган Троссард яна чап қанотдан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Ҳусанов эса ундан тўпни жуда осонлик билан олиб қўйди.

2. Учрашувдаги илк ҳужум "Арсенал" томонидан ташкил қилинди. Ҳусанов ўз қанотида ишончли ўйнади ва хавфни бартараф қилди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ҳамма ўйинни бошлаш учун шай ҳолатда.

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Эмирейтс"даги ўйин стартига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+2   
21 сен 21:36:13
Фарход
Халким Дуо-да булайлик жарохати огир булмасин, илтимос. Рахмат хаммаларингизга
+2   
21 сен 21:30:47
Zohidjon Usarov
Хусанов унг канотдан умуман утказмаяпти Арсенал хужумни купрок чап томондан уюштиряпти.
+1   
21 сен 21:32:59
Isroiljon Qosimov
Гвардиола хайрон қолдирмоқда,химоявий ўйини бн.Хусанов учун деярли идеал тайм бўлди.Жарохати жиддий бўлмаса бўлди.Фақат битта вазиятда озгина қолади қовун туширишига.Бахтига Доннарумма улгурди тўпга.2-таймда янада қийин бўлади Ситига.Сака ва Эзе тушса керак.Табиийки,босим ортади.Омад СИТИ ВА ХУСАНОВГА!!!
+1   
21 сен 21:30:35
mr.dimon
Максуд Умаралиев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рахмат, кирдим Хайрулла Хамидов шархлаяпганга
Ok, salomat bo'ling
+1   
21 сен 21:29:23
Максуд Умаралиев
mr.dimon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Setanta 1 dan olib beryapti o'zbek tilida Xayrulla Xamidov sharxida
Рахмат, кирдим Хайрулла Хамидов шархлаяпганга
+1   
21 сен 21:25:35
Islom Abdusalimov
Orqada tog' turasa himoyachilaram bemalol uynaydi haqiqatda Donnaruma Sityning eng zur transferi. Eh Ahmoq PSj.
+1   
21 сен 21:04:03
Futbol_muxlisi
Chapda joylashgan O'rayli chichqoq himoyachikanku, Maduyeke yoshbola qilib tashlayapdi
+1   
21 сен 20:53:16
Sunnat Adashev
жахонгир фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaaerdan kursa buladi
Setanta Sports дан
+1   
21 сен 20:36:50
Хонмирзо
Абдуқодирга омад!
   
21 сен 21:59:46
Акрамжон Халилов
Ситини олдинда 2 та ўйинлари жуда муҳим эмас, 2 октябрь куни Монако билан Чемпионлар лигаси ўйинигача Ҳусанов дам оволгани яхши эди.
   
21 сен 21:53:42
تعمورخن ومار خجا
Xondamir Abduhamidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Boshida oyogini qayrib oldi
Alloh asrasin rahmat
   
21 сен 21:51:53
Sahoyat Reise
Ҳусанов алмаштирилгандан кейин Сити мухлиси бўлмаган ҳар қандай инсон Сити гол ўтказишини хоҳлаяптими (менга ўхшаб), Х.Ҳамидов ҳам шуни хоҳлаётгандай )
   
21 сен 21:47:21
Аббосхужа
Х. Ҳамидов Арсеналнинг ашаддий муҳлиси экан.
   
21 сен 21:47:16
Xondamir Abduhamidov
تعمورخن ومار خجا фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xusanovdi nega almashtirdi koʻrcanlar bormi unga xechnima qimadimi?
Boshida oyogini qayrib oldi
   
21 сен 21:45:48
антакия
Копадзени стадионга бориши бехосият келди Хусанов трамва олиб заменага чикиши
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика