

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони "Фулад"нинг сўнгги кунлардаги машғулотларида иштирок этмаган.
Footballi.net хабарига кўра, CAFA финалида Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда жароҳат олган Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддий. У тез орада жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.
"Фулад" эртага Эрон Про лигаси 4-турида чемпионат пешқадами "Ҳайбар" билан рўбарў келади.



