«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

Khoja
29 янв 2025, 08:08
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол «Брюгге»га қарши учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

«Биринчи навбатда у яхши йигит. У дебют ўйинида яхши ҳаракат қилди. Премьер-лигада «Челси»га қарши ўйинда дебют қилиш осон эмас. У ҳали ёш, менимча Абдуқодир ҳали узоқ йиллар давомида»Манчестер Сити» либосида ҳаракат қилади. Биз унга максимал даражада ёрдам беришга ҳаракат қиламиз», — деб фикр билдирди ҳимоячи.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com