«Ман Сити» яна бир қимматбаҳо ҳимоячини сотиб олмоқчи

Khoja
26 мар 2025
«Манчестер Сити» ёзда яна бир ҳимоячи билан шартнома тузишни мақсад қилган.

«Шаҳарликлар» «Эвертон» ҳимоячиси Жарред Брэнтуэйтни сотиб олмоқчи. Ҳимоячи учун «Ман Сити» 80 миллион евро тўлашга тайёр.

Жарред Брэнтуэйтга «Манчестер Сити»дан ташқари «Реал Мадрид» ва «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

22 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 25 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та ассист қайд этди.




KhojaМуаллиф
Манба: championat.com