

"Шаҳарликлар" 36 ёшли португалияликни текинга қўлга киритмоқчи ва келишувга ҳужумчилари Габриэл Жезусни қўшиш ниятида эмас, деб хабар беради Фабрицио Романо.
Ўз навбатида, "Ювентус" манбаанинг хабар беришича, Роналдуни 30 млн евродан кам бўлмаган суммага сотмоқчи. Ҳужумчининг шартнома муддати 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.




