"Ман Сити" Грилиш учун курашга қўшилишга тайёр

Alisher
30 июн 2020
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида.

"Сити" мавсумлар оралиғида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва англиялик хавбекни ўз таркибига жалб этишга уриниб кўради.

"Шаҳарликлар" раҳбарияти 24 ёшли ўйинчига клубдан кетишга яқин бўлган Лерой Саненинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Грилишнинг нархи 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум жамоаси сафида 35та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 8та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Telegraph